Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
 “Тошкент-АЭРО” ИБК ходимлари нақд хорижий валюталар ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди
1468
Давлат божхона хизмати органлари республикамиз ҳудудига товар-моддий бойликларнинг контрабанда йўллари билан олиб киришга бўлган уринишлаарга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
 “Тошкент-АЭРО” ИБК ходимлари нақд хорижий валюталар ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди

Давлат божхона хизмати органлари республикамиз ҳудудига товар-моддий бойликларнинг контрабанда йўллари билан олиб киришга бўлган уринишлаарга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

 “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг  Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳодимлари томонидан ичики ишлар идоралар билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу юк автомашинаси юкхонасига 8400 қути тамаки маҳсулотлари ортилганлиги аникланди. Акциз маркалари билан қадоқланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 100 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари тизимга жорий қлинган божхона назоратининг замонавий техник воситалари кўмагида навбатдаги божхона қонунбузилишини фош қилишди.

“Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйлаб учиб келган йўловчилардан бирига тегишли багажнинг назорат-рентген ускунасидаги тасвирлари шубҳали акс этди. Шундан сўнг, мазкур багаж белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасидаги кросовка ичига 9950 АҚШ доллари яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда 2 нафар қўшни давлат фуқароси телевизорлар солинган картон қутилар ичига яширилган, умумий қиймати 186 миллион сўмлик 11 дона смартфонлар ва 19 дона симсиз қулоқчинларнинг ноқонуний олиб киришга урингани фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг