Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “ИСУЗИ” русумли юк автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 119,6 миллион сўмлик 3 турдаги 61876 дона пиротехника воситалари ва 12000 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
31.12.2021