Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жорий йилда Фарғонадан 12,4 миллион долларлик хурмо экспорт қилинди
9037
Фарғона вилоятида меваларнинг деярли барча турлари етиштирилади ва экспорти доимий амалга оширилади. Вилоятнинг табиати хурмо етиштириш учун жуда қулай. Куз келиши билан 10 дан зиёд турдаги хурмолар бирин кетин пиша бошлайди. Вилоятнинг Олтиариқ, Қува, Фарғона ва Бешариқ туманлари хурмо етиштиришда етакчилик қилади.
Жорий йилда Фарғонадан 12,4 миллион долларлик хурмо экспорт қилинди

Вилоятда янги хурмо боғларини яратиш ва мавжуд боғларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнги уч йилда вилоятда хурмо боғлари 604 гектардан 28 фоизга кенгайтирилиб, 804 гектарга етказилди.

Хурмога нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам талаб катта. Шу муносабат билан хурмонинг пишиб етилиши билан унинг экспорти ҳам бошлаб юборилди. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 12 миллион 453 минг долларлик 22641 тонна хурмо Россия, Беларуссия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинган. Экспортга расмийлаштирилган хурмоларнинг 80 фоизи айнан Россияга юборилган.

Ҳозирда вилоятимизда хурмо экспорти билан 102 нафар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари шуғулланмоқда. Хурмолар асосан юк автотранспорт воситаларида ташилмоқда.

Вилоятда хурмо экспорти сентябрь ойидан бошланиб, эрта баҳорга қадар давом этади. Бунда ҳудудларда ташкил этилаётган музлатгичларда хурмо жуда яхши сақланиб унинг сифати бузилишини олди олинмоқда ҳамда узоқроқ сақланишига имкон бермоқда. Бу эса ўз навбатида экспортёрларнинг даромади кўпайишига олиб келади.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш ва экспортни тезкорлик билан божхона назорати ҳамда расмийлаштрувидан ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг вилоятнинг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорти билан шуғулланувчи Олтиариқ туманида “Олтиариқ” экспортга кўмаклашиш маркази хизмат олиб бормоқда. Бунинг натижасида тадбиркор томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш бўйича қилинган мурожаатларига шу жойнинг ўзида ечим топишмоқда. Божхона тизимида йўлга қўйилган  хавфни бошқариш тизими орқали эндиликда 90 фоиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари соддалаштирилган  “яшил” ва “сариқ” йўлакларда расмийлаштириб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида тадбиркорларга олтинга тенг бўлган вақтининг тежалишига ва товарларнинг сифатини бузилишини олдини олишга хизмат қилмоқда.

 

30.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг