Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг маъмурий биносида вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва вилоят ташқи савдо бош бошқармаси иштирокида “Ҳудудий импорт таҳлили ва вилоятда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари томонидан 2021 йил январь-ноябрь ойлари ҳудудий импорт таҳлили ва вилоятда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш таклифлари, вилоятда 2021 йил маҳаллийлаштириш дастури ижроси ва 2022 йил учун шакллантирилган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари, 2022-2026 йилларда маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳалар каби бир қатор мавзулар юзасидан маълумотлар алмашинилди.
Маълумот тариқасида шуни таъкидлаш жоизки, Импорт таркиби таҳлил қилинганда, асосий импорт ҳажмини 3 турдаги фармацевтика маҳсулотлари, технологик асбоб ва ускуналар, металлар ва металл буюмлар ташкил қилмоқда.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов вилоятда экспортни қўллаб-қувватлаш, импортни оптималлаштириш натижасида қўшимча иш ўрни яратиш, қўшимча қиймат ҳажмини ошириш, валюта заҳирасини яратиш мақсадида бир нечта таклифлар бериб ўтди.
Давра суҳбати савол-жавоб, баҳс ва мунозарага бой тарзда ўтказилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Aхборот хизмати
30.12.2021