Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида янги йил байрами бўлиб ўтди
1204
Якунланиб бораётган 2021 йил 28 декабрь куни Божхона институтида "Эзгуликларга тўла Янги йил муборак!" номли байрам тадбири ташкил этилди.
Божхона институтида янги йил байрами бўлиб ўтди

Тадбирни Божхона институти бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Ж.Қодиров очиб берар экан, институт профессор-ўқитувчилари ва курсантларини кириб келаётган янги 2022 йил билан табриклади. Ўтган давр мобайнида институтда ўқув-илмий, тарбиявий соҳада рўй берган ўзгаришлар, эришилган ютуқлар борасида батафсил тўхталиб, янги йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишларда жамоавий ҳамжиҳатлик асосий омил бўлишини таъкидлади. Сўз охирида йиғилганларни кириб келаётган янги 2022 йил билан табриклаб, хизмат фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Табрик сўзларидан сўнг институт курсантлари томонидан янги йил байрамига бағишлаб саҳналаштирилган дастурлар намойиш этилди. Бетакрор чиқишлари барчага манзур бўлди.

29.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг