Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар “Zakovat” да куч синашди
1323
Божхона институти курсантлари ва ёш ходимларнинг билим олишга бўлган интилишни ошириш, ёшларда интеллектуал фикрлаш хусусиятларини янада рағбатлантириш мақсадида “Zakovat” интеллектуал ўйинлари ташкил этиш ўзига хос анъанага айланган.
Ёш божхоначилар “Zakovat” да куч синашди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги, давлат божхона хизмати органларининг 30 йиллиги ҳамда “26 январь ­­­­­­­­­­­­– Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни” муносабати билан Божхона институтида зукко ва зеҳнли курсантлар иштирокида “Zakovat” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.

2010 йилдан буён мунтазам ташкил этиб келинаётган мазкур танлов курсантларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий тафаккур, китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида ўтказилган “Zakovat” интеллектуал мусобақалари учта курс доирасида ташкиллаштирилганлиги ўз навбатида ҳар бир курсантнинг ўз салоҳиятини намоён этиш учун имконият яратиб берди.

Бу сафар ҳам одатдагидек учта жамоа финал босқичида ўзаро куч синашди. Финал босқичи Ўзбекистон Республикаси “Zakovat” интеллектуал клубининг етакчиси Умиджон Валиев томонидан олиб борилди. Ҳар бир жамоа ўн бир раунд давомида саволларга жавоб беришди. Тўғри жавоблар бир балл, нотўғри жавоблар эса нол балл билан ҳисобланиб борилди.

Ўн бир раунд натижасига кўра, бир хил балл тўплаган жамоалардан қўшимча саволлар ёрдамида ғолиблар аниқланди. Ўйин натижасига кўра, жамоалар Божхона институтининг Zakovat клуби кўчма кубоги, турли даражадаги дипломлар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Шунингдек, жамоа аъзолари орасидан “Энг яхши билимдон”, “Энг яхши жамоа сардори” номинацияси бўйича билимдонлар ҳам муносиб тақдирланди.

 

27.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг