Фармонга мувофиқ ёлғиз, шунингдек кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар томонлама ижтимоий муҳофазасини таъминлаш ҳамда халқимизнинг қадр-қиммати, ор номуси, миллий урф-одатларини ҳимоя қилишда, душманга қарши курашда мардлик ва жасорат кўрсатган, миллатимизни бугунги тинч, осуда ва фаровон кунларга етиб келишига ўз ҳиссасини қўшган Улуғ ватан уруши қатнашчиларини ҳолидан хабар олиш учун Андижон вилоят божхона бошқармаси ходимлари айни қаҳрамонлар хонадонларида бўлдилар.
Хусусан, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Ҳакка МФЙда яшовчи 96 ёшли Темиров Имин бобо ва Булоқбоши тумани Учтепа МФЙда яшовчи 97 ёшли Гоппоров Абдуғани боболарнинг хонадонларига йўқлаб бордилар.
Уруш қатнашчилари билан ичилган бир пиёла чой устида уруш хотиралари ва бугунги тинч, осойишта замонимизнинг шукронаси ҳақида суҳбат қурдилар, ҳамда миллат қаҳрамонлари бўлган Отахонлар билан эсдалик учун суратга тушиш бахтига муяссар бўлдилар.
25.12.2021