Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро М.А. нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида уларнинг ичида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш меъёрларидан ортиқча бўлган ва сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 120 дона “Vitamin D3 Drops 20 ml” номли сироп кўринишидаги дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда, фуқаро Х.Р.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасида 75 дона “Tramadol Hydrochloride and Acetaminophen Tablets USP” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.12.2021