Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
239 миллион сўмлик товарларни ҳужжатлардан “тушириб қолдириш” наф бермади
1729
Божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўлашдан қочиш мақсадида товар-моддий бойликларини ҳужжатларда кўрсатмаслик ёки камайтириб кўрсатишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
239 миллион сўмлик товарларни ҳужжатлардан “тушириб қолдириш” наф бермади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Андижон вилоятида фаолият юритаётган тадбиркор номига хориждан олиб келинган товарларни “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 239 миллион сўмлик 5670 дона қўл телефон батарейкалари товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг