Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилла тақинчоқларнинг ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1648
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб киришлари мумкин.
Тилла тақинчоқларнинг ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Аммо, ушбу тартибларни бузишга уринган шахслар божхона органлари томонидан ўз вақтида фош қилинмоқда.

Хусусан, хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаролар А.О. ва О.О.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, уларнинг ёнида, олиб кириш меъёрларидан ташқари, умумий қиймати 58 млн. сўмлик жами 115 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланади.

Мазкур тилла тақинчоқлар тегишли тартибда вақтинча сақловга олинди ва ҳозирда суриштирув харакатлари давом эттирилмоқда.

 

25.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг