Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган “шиша фасад” товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, шиша фасадлар орасига 108 дона алкогол маҳсулотлари ҳамда 550 қутида тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
25.12.2021