Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қизил” йўлакдан яширинча олиб ўтилаётган қоракўл терилари фош этилди
2655
Республикамиз халқаро аэропортларда жорий этилган икки йўлакли тизим яъни “қизил” ҳамда “яшил” йўлаклардан ўтишда божхона қоидаларига қатъий амал қилиш лозим. Аммо, айрим ҳолларда ушбу имкониятлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётган шахслар ҳам учраб турибди.
“Қизил” йўлакдан яширинча олиб ўтилаётган қоракўл терилари фош этилди

Яқинда, Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Истанбул шаҳрига отланган фуқаро М.Р.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Ушбу шахс гарчи “қизил йўлак” орқали ҳаракатланган бўлса-да, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 45 дона қоракўл териларини қўл юклари орасига яширганча мамлакатимиздан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уринган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

14.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг