Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганчда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди
2314
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалида битирувчи ёш талабалар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона органлари хизматига қабул қилиш, хизматни ўташ тартиби ва хизмат шарт-шароитлари, “Божхона чегараси орқали ҳаракатланиш” қоидалари ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактика”си мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди
Урганчда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Давра суҳбатида, божхона органлари хизматига қабул қилиш, хизматни ўташ тартиби, хизмат шарт-шароитлари тўғрисида, шу билан бирга божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар ҳар куни соат 9:00дан соат 18:00га қадар Давлат божхона қўмитасининг барча ҳудудий бошқармаларининг Кадрлар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби. Божхона чегараси орқали аниқланаётган қонун бузулиш ҳолатлари, диний экстремизм ва терроризм, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи ҳамда беҳаё мазмундаги аудио-видео маҳсулотларни ноқонуний тарзда кириб келиши, товар-моддий бойликларни, контрабанда ашёларини олиб ўтилиши, одам савдоси ҳозирги куннинг долзарб мавзуси хусусида мулоҳазалар борди.

Шуни таъкидлаш ўринлики, божхона чегарасидан кириб келган фуқароларнинг қўл телефони хотираси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда уларнинг аксариятида инсонга ҳеч қандай маънавий озуқа бермайдиган, миллий менталетитимизга тўғри келмайдиган, диний экстремизм ва терроризм, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи ҳамда беҳаё мазмундаги аудио-видеолар борлиги аниқланмоқда.

Тадбирда ёш авлод манфаатларини таъминлаш борасида юртимизда олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш масалалари, давлат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари мустаҳкамлаб қўйилгани ҳамда уларнинг бой ўтмишимиз, анъаналаримизни мукаммал биладиган, ёт ғояларга қарши тура оладиган, “оммавий маданият”, диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик кўринишидаги иллатларга қарши курашиш тобора долзарб аҳамият касб этаётганлиги қайд этилди.

Давра суҳбати давомида талабалар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

 

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг