Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А. ўзига тегишли “NEXIA” русумли автотранспорт воситасидаги дори воситаларини шартли харидорга олдиндан келишилган сумманинг 22,5 млн. сўмини олиб сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шундан сўнг, ушбу дори воситалари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 5120 дона 3 турдаги тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.12.2021