Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларидан сақланинг!
9149
Мамлакатимизда янги йил яқинлашиб келиши билан пиротехника воситаларига талаб ортиши натижасида уни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ҳолатлари кузатилади. Табиийки, бундай вазиятларда тезкор тадбирлар ўтказиш орқали пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши кураш олиб борилади.
Пиротехника воситаларидан сақланинг!

Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш билан бир қаторда уни олдини олиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг аянчли оқибатларини ўз вақтида ёш авлодга тушунтириб бориш зарур. Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тизимли равишда таълим муассасаларида пиротехника воситаларининг инсон саломатлигига салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари тушунтириб келинмоқда.

Навбатдаги манзил ҳам айнан Фарғона шаҳридаги 1-сонли  умумтаълим мактаби бўлди. Бу ерда ўқувчилар билан учрашиб пиротехника воситаларидан фойдаланиш, сотиш ва сақлаш учун жавобгарлик масалалари, сифати кафолатланмаган пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларнинг келиб чиқиши ва унинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида суҳбатлашилди.

Суҳбат сўнгида ўқувчилар божхоначи ва фавқулодда вазиятларда хизмат олиб борувчи ходимлар хизмат фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

25.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг