Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти етарли даражада эмаслиги, ўз навбатида уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги эса жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради.
Барчамизга маълумки қонунбузилиши ҳолатларини аниқлашдан кўра уларни олдини олиш муҳим ҳисобланади. Ушбу ҳолатларга олиб бораётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда кўпроқ самара беради. Шу сабабли, божхона органларида ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч” халқаро аэропортида хорижга (ишлаш, ўқиш, даволаниш, тижорат) мақсадида учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш юзасидан профилактик учрашув ўтказилди.
Дастлаб, халқаро аэропорт, темир йўл ва дарё ҳамда автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктларида йўловчилар учун яратилган қулайликлар, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, шунингдек, халқаро курьерлик ва халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори ва чегараланган нормалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув давомида фуқароларнинг қизиқтирган саволларига ходимлар томонидан батафсил жавоб қайтарилди ҳамда божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида, йўловчилар ўртасида анкета саволлари орқали социологик аноним сўровнома ўтказилди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга божхона соҳасига доир ҳар қандай мурожаатлар, коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлар, порахўрлик, тамагирлик, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим вазифа эканлигини инобатга олиб, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг 62-227-70-11 рақами орқали сутканинг исталган пайтида мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.
25.12.2021