Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шундай экан, республикамизга ташриф буюраётган хорижий шахслар ҳам қонунчилигимизда назар тутилган ушбу нормаларга қатъий риоя этишлари талаб этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара постида божхона қоидабузарлиги фош қилинди.
Қўшни давлат фуқароси А.Ш. бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси “Дель” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганида, божхона органи ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, автотранспорт салонида 7.62 калибрли 1 дона патронни ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
14.11.2018