Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
105 дона гильзаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
957
Мамлакатимизга қурол-яроқ ва унинг қисмларини ноқонуний равишда олиб кирилишига божхона органлари томонидан тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.
105 дона гильзаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро К.И.га тегишли бўлган қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг  оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва олиб кириш учун тегишли рухсатномаси бўлмаган,  жами 105 дона 12 калибрли ов милтиғи гильзалари борлигини аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг қарорига асосан далилий ашё сифатида олинган 105 дона ов милтиғи гильзалари ўрнатилган тартибда йўқ қилиниб, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

 

17.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг