Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўл юклари орасида яширилган 546 грамм заргарлик буюмлари фош бўлди
1001
Турли ноқонуний йўллар билан божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.
Қўл юклари орасида яширилган 546 грамм заргарлик буюмлари фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Д.Х.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 21,8 миллион сўмлик 546 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

17.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг