Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия тезкор ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиш ҳолатини фош этишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситасида фуқаро А.О.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 180 миллион сўмлик 1200 дона “Тропикамид 1%” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.12.2021