Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди.
Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро В.Д. бошқарувидаги “Дамас” русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштируви тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 140 138 000 сўмлик жами 3 418 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур туманда фуқаро О.Ш. бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгилаган тартибда кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 544 752 000 сўмлик жами 15 132 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.12.2021