Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ДХХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида, пост орқали божхона назоратининг “яшил” йўлагидан харакатланаётган фуқаро М.О.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларацияси билан декларацияланмаган ҳамда божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 2060 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
17.12.2021