Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
884
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди.
Андижонда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Асака туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.А.га тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашинада умумий қиймати 54 000 000 сўмлик 108 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир холатда, Қўрғонтепа туманида фуқаро М.А. 52 800 дона пиротехника воситаларини фуқаро М.Г.нинг яшаш хонадонига автомашинадан тушираётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг