Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан заргарлик буюмлари билан боғлиқ қинғирликкa чек қўйилди.
Хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган фуқаро Н.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унинг соч турмаги ичида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган 37,80 грамм тилла тақинчоқлар борлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу шахс бошқа бир фуқаро А.С. орқали 54,35 грамм бўлган тилла тақинчоқлар ноқонуний тарзда олиб ўтаётганлиги маълум бўлди.
Шу тариқа, йўловчи божхона декларациясида ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, божхона назоратидан яширган ҳолда божхоначиларни чалғитиш йўли билан олиб ўтмоқчи бўлинган жами 92,15 грамм заргарлик буюмларининг умумий қиймати 36 млн. 860 минг сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.12.2021