Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
1084
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Найранг иш бермади

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда республикамиз ҳудудида кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказишди.  

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар А.Ш. ва Х.С. бошқарувидаги “Спарк”  ҳамда “Кобальт” русумли транспорт воситалари тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасида 991 дона, унинг ёнидан 1 дона, фуқаро Х.С. бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситасида 2 дона, мазкур транспорт воситасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро З.Ф.нинг ёнидан 1 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 995 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, уларнинг қиймати  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 199 млн. сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг