Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган 350 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1015
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тиббиёт буюмлари ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишга ўз вақтида чек қўйилди.
Сифати кафолатланмаган 350 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ҳудудида фуқаро Т.З. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган 350 миллион сўмлик, 41 турдаги 55478 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг