Сайёр қабулда бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Салимжонов, Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Ж.Сайилов, божхона пости бошлиғи Ж.Якубов, пост бошлиғи ўринбосари Т.Абдыровлар иштирок этишди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
16.12.2021