Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Боёвут туманида тадбиркорлар билан “мижозбай” тизими орқали учрашув ташкил қилинди
1568
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган йиғилишда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга доир юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” тизими орқали ўрганиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бошқарма раҳбарияти бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Боёвут тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Хомиджонов ва Савдо-саноат палатаси Боёвут тумани бўлими бошлиғи М.Хақназаров ҳамда Боёвут туманида жойлашган “Acwa Power Sirdarya” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Боёвут туманида тадбиркорлар билан “мижозбай” тизими орқали учрашув ташкил қилинди

Учрашувда, электр энергетика тармоғига хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида, корхонага хориждан олиб келинган технологик ускуналарни қисқа муддатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш бўйича ёрдам кўрсатилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 352-сонли қарори мазмун-моҳияти корхона вакилларига тушунтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлдаги “Медиация тўғрисидаги” ЎРҚ-482-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларига нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сонли қарорининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди. 

Учрашув сўнгида “Acwa Power Sirdarya” МЧЖнинг ишга тушириш жараёни билан танишилиб, келгусида экспорт-импорт операциялари бўйича божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

16.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг