Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 258 500 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.12.2021