Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дрон”ни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1183
Учувчисиз учиш қурилмаларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб кирилиши билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Дрон”ни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Хусусан, Фарғона аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Э.Д.га тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг  оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона “Phantom” номли учувчисиз учиш қурилмаси (дрон) борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

16.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг