Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Соғлом турмуш учун 5000 қадам” оммавий юриш марафони ўтказилди
1364
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Наманганда “Соғлом турмуш учун 5000 қадам” оммавий юриш марафони ўтказилди

Хусусан, Наманган шаҳрида "Соғлом турмуш учун 5000 қадам" шиори остида Наманган вилояти божхона бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар ҳамда Миллий Гвардия бошқармалари ҳамкорлигида Давлатобод тумани ҳудудидаги “Аэропортчилар” кўчасида юриш марафони ўтказилди. Унда бошқарма раҳбарлари ва ходимлар шунингдек, фаол маҳаллий аҳолидан иборат кўнгиллилар қатнашишди.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммунитет ҳосил бўлади. Зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, жисмоний фаоллик ҳар биримиз учун зарур. Айниқса, аҳоли тинчлигини таъминлашга хизмат қилаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам соғлом турмуш тарзига риоя этишлари шарт. Оммавий юриш тадбирига бошқармалар тизимида хизмат қилаётган ҳудудий бўлим ходимлари ҳам жалб этилди.

Марафонда иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди. Шундан сўнг, югуриш бўйича иштирокчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ўтказилган мусобақада юқори ўринларни қўлга киритган ҳамда фаол иштирок этган ходимлар бошқарма бошлиқлари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 

 

15.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг