Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
352 миллион сўмлик найранг фош бўлди
1011
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
352 миллион сўмлик найранг фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида божхона қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.

Ҳусусан, тезкор тадбир давомида Пахтаобод туманида фуқаро З.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 352 миллион сўмлик 21 000 қути тамаки ва 138 қути дори воситалари сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг