Бундай шарафли вазифани муносиб адо этишда халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар гултожи бўлмиш, кекса авлоднинг бой ҳаётий йўли, тажрибаларидан баҳраманд этиш муҳим ўрин тутади.
Ана шундай эзгу мақсадда Божхона институтида Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Божхона кеча ва бугун” мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда уюшма раиси Деҳқонбой Кудриддиниов иштирок этиб, ўз маърузасида Давлат божхона органлари фаолиятини ташкил этилиши, хизмат жараёнидаги машаққатлар, бугунги кунда божхона органлари ходимларига яратилаётган кенг кўламли имкониятлар тўғрисида тўхталиб, ҳар бир етишиб чиқадиган курсантлар ҳалоллик ва тўғрилик билан сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини таъкидладилар.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.
15.12.2021