Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди
1734
Сўнгги йилларда ёшлар орасида божхона соҳаси фаолиятига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Куни кеча божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бир гуруҳ талабалари Давлат божхона қўмитасига ташриф буюришди.

Талабалар дастлаб божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолияти билан танишишиди. Лабораторияни жаҳон стандартлари даражасига етказиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилган. Лаборатория етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий юқори технологик, юқори аниқликка эга ускуналари билан жиҳозланган. Марказий божхона лабораторияси халқаро “ISO 17025-2019” стандарти талабларига мослиги аниқланиб, тегишли аккредитация гувоҳномасига ҳам эга. Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомини қўлга киритган ушбу лабораторияда товарларнинг божхона экспертизаси амалга оширилади.

Божхона қўмитасида жорий йилнинг март ойида ишга туширилган Ситуацион марказ фаолияти талабаларда айниқса катта қизиқиш уйғотди. У ерда божхона ходимлари турли маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш, умумлаштириш, қайта ишлаш, потенциал хавф ва таҳдидларга қарши курашиш, шунингдек, олдиндан превентив чораларни ўз вақтида қабул қилиш ишларини амалга оширишлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Давлат божхона қўмитасининг “Божхона тарихи” музейи ҳам талабаларда катта таасурот қолдирди. Бу ердаги мавжуд экспонатлар мисолида божхоначилар нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни, балки, мамлакатнинг тарихий ва маданий бойликларини, ўсимликлар ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшишиларини тушуниб етишди.  

Бўлиб ўтган самимий суҳбат давомида талабалар томонидан берилган саволларга божхона мутахассислари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.  

 

 

15.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг