Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Президент мактаби ўқувчилари Давлат божхона қўмитаси фаолияти билан танишишди
1699
Давлат божхона хизмати органлари томонидан ёшлар орасида божхона соҳасидаги ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, айниқса Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари орасида соҳага қизқишларини ҳар томонлама кучайтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам олиб борилмоқда.

Яқинда пойтахтимиздаги Президент мактабининг бири гуруҳ ўқувчилари Давлат божхона қўмитасида бўлиб, божхона соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишишди.
Марказий божхона лабораторияси билан танишув ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Яқинда Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомини қўлга киритган ушбу лабораторияда товарларнинг божхона экспертизаси амалга оширилади. Бунинг учун АҚШ, Англия, Япония, Германия каби давлатлардан келтирилган халқаро стандартларга мос 20 дан ортиқ энг замонавий ускуналар мавжуд.
Ўқувчилар жорий йилнинг март ойидан ишга туширилган Давлат божхона қўмитасининг Ситуацион марказида ҳам бўлишди. Марказ катта ҳажмдаги ахборотларни таҳлил қилиш, геоахборот кўринишида тасвирлаш, хавф ва таҳдидларни – трансчегаравий жиноятларни аниқлаш вазифасини бажаради.

Ўқувчиларда Давлат божхона қўмитасининг “Божхона тарихи” музейи ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу ердаги экспонатлар мисолида божхоначилар нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни, балки, мамлакатнинг тарихий ва маданий бойликларини, ўсимликлар ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшишиларини тушуниб етишди.

Ўқувчилар билан бўлиб ўтган самимий суҳбатдан сўнг учрашув сўнггида эсдалик учун суратга ҳам тушишди.

Аслида, бу каби учрашувлардан ўқувчиларга мотивация бериш кўзланган бўлса-да, божхоначилар ҳам ўқувчилардан ўзлари учун яхшигина мотивация олишди.

14.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг