Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
928
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ, ИИБ, Миллий гвардия ва ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган шахслар фаолиятини фош қилишди.

Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар Э.И., Д.Қ. ва  У.М.нинг қўл сумкалари холислар иштирокида текширилганида, сумкаларда жами 21 850 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Урганч шаҳрида эса фуқаролар С.Ш., Ж.Ф., Ҳ.Б., С.С. ва И.М.лар ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, юклари кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахсларнинг сумкаларида 33 800 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг