Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
64 миллион сўмлик косметология воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
915
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
64 миллион сўмлик косметология воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

 Жумладан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 64,1 миллион сўмлик 126 дона косметология воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

14.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг