Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш режаси амалга ошмади
1088
Мамалакатимизда божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш режаси амалга ошмади

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган фуқаро Ф.Ж.га тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, юклар орасида 60 дона “Трамадол – 50 мг” номли таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

14.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг