Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Спарк”даги дори воситалари манзилига етиб бормади
690
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 “Спарк”даги дори воситалари манзилига етиб бормади

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси ҳамда ушбу шахснинг яшаш хонадони Андижон вилояти божхона бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 78 дона “Лирика” 111 дона “Регапен” ва 57 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжуд эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг