Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Э.М. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 328 млн. 600 минг сўмлик 31 646 дона косметика ҳамда парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.12.2021