Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик таъминланмоқда
2573
Божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик таъминланмоқда

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасига 2021 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида 40 та ёзма ва электрон мурожааат келиб тушган бўлиб, шулардан 27 таси жисмоний шахслардан, 13 таси эса юридик шахслар томонидан йўлланган.

Мурожаатлар божхона расмийлаштируви ва назорати, божхона тўловлари, божхона органларига ишга ва ўқишга кириш каби масалаларни қамраб олган.

Шунингдек, ушбу даврда 83 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан самарали фойдаланишига эришишда бошқарма томонидан кенг аҳоли қатлами ўртасида олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари ҳамда масъул ходимларнинг сайёр қабуллари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

14.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг