Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш – устувор вазифа
1865
Юртимиз иқтисодиётининг тобора тараққий этиши бугун тадбиркорларга яратиб берилаётган қулай шарт-шароит ва имкониятларга бевосита боқлиқдир. Шу мақсадда сўнгги йилларда божхона органларида мазкур йўналишни тобора ривожлантиришга, тизимда мавжуд тартиб-тамойилларни янада соддалаштиришга, энг муҳими “Рақамли божхона” тизимига ўтиш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратишга муҳим қадамлар ташланди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш – устувор вазифа

Божхона соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Салихов мунтазам ҳудудларга чиқиб, экспортёр корхоналар фаолияти билан танишмоқда. Ана шундай ташрифларнинг навбатдагиси “Jizzax Toshtepa tekstil" МЧЖга ташкил этилди.

Учрашув давомида корхона фаолияти, унинг ишлаб чиқариш қуввати ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишилди. Корхона 2011 йилда иш фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, ҳозирги кунда 2 500 дан ортиқ иш ўрни яратган. Бу ерда бир кунда 35-40 минг АҚШ долларлик, бир йилда эса 12-14,5 млн. АҚШ долларга тенг маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда мазкур корхонанинг экспорт кўрсаткичлари ҳам юқори даражада.

Мазкур корхона 2020-2021 йиллар давомида қиймати 19,1 млн. АҚШ долларидан зиёд товарларни “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида расмийлаштирган ҳолда  Россия ва Италия давлатларига экспорт қилган. Экспорт жараёнларида пост ходимлари корхона вакилларига тезкор ва замонавий божхона хизматларини кўрсатиб келишмоқда. Қолаверса, мазкур корхонани янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020-2021 йиллар давомида унга 3,65 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёз берилган.

Бошқарма бошлиғи корхона фаолияти билан танишиш билан бирга, келгусида унинг ишлаб чиқариш ҳажмини ва экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида ўз фикр ҳамда таклифларини билдирди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

13.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг