Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
780
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Тезкор тадбир давомида Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 512 млн. 968 минг сўмлик 3379 дона турли хил болалар кийим-кечаклари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг