Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
827
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
  Пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.Д. бошқарувидаги “MAN TGS” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонининг ётоқ қисми ичидаги қора рангли сумкада йўл юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 2 қути пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонилан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

11.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг