Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
227 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
748
Божхона органлари томонидан мамлакатимизга ноқонуний равишда пиротехника воситаларини олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
227 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Қувасой шаҳридаги хонадонларнинг бирига кираётган вақтида тўхтатиш чораси кўрилганида, хонадон эгаси ва ҳайдовчи автомашинани воқеа жойига ташлаб номаълум тарафга қочиб яширинди.

Шундан сўнг, хонадон ва ушбу хонадонга кирган автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 226,8 миллион сўмлик 213,9 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг