Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “Renault Magnum” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада фуқаро У.Х. томонидан ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 2 803 717 000 сўмлик товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.12.2021