Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
90 миллион сўмлик маиший техникалар сақланаётган хонадон фош бўлди
765
Маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
90 миллион сўмлик маиший техникалар сақланаётган хонадон фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона туманида яшовчи фуқаро Ф.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 90 миллион сўмлик 2 турдаги 880 дона маиший техника товарлари сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг