Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Қ.Ж. 7800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро С.Н. жами 5760 дона пиротехника воситаларини шартли ҳаридорга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонилан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
11.12.2021