Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлатимиз мадҳиясига 29 йил муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
1196
Мамлакатимиз суверенитетининг улуғ рамзи бўлган Давлат мадҳиясининг сатрларида мард, олийжаноб ва меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидлари, келажак ҳаётга қатъий ишонч туйғуси ўз ифодасини топган.
Давлатимиз мадҳиясига 29 йил муносабати билан тадбир  бўлиб ўтди

Унга юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг чуқур ҳурмат-эҳтиром билан қараши муқаддас ва шарафли бурчига айланган.

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ибрайим Юсупов номидаги ижод мактабида байрам муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда божхоначилар ўқувчи-ёшларни давлат рамзларига бўлган ҳурмат ва эътиборини янада ошириш кераклиги ҳамда давлат мадҳиясининг қабул қилиниш тарихи ва ундаги ҳар бир сўз ва сатрларнинг чуқур маъноси ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Тадбир сўнгида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

10.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг