Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармасида байрам тадбири бўлиб ўтди
1218
Давлат рамзлари мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида байрам тадбири бўлиб ўтди

Улар халқимизнинг шон-шарафи, тарихи ва қадриятларини ўзида мужассам этиб, ҳар бир юртдошимизга ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Давлат мадҳиямиз ёдга солганимизда руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Бугун, 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун, шу муносабат билан, Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб  ўтди.

Тадбирда  бошқарманинг раҳбар ва ходимларт ҳамда Тошкент вилояти Адлия бошқармасининг “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” бўлими бошлиғи Х.Равшанов иштирок этишди.

Йиғилиш мадҳиямиз садолари остида бошланди. Тадбирда сўз олган Х. Равшанов – “Ҳар бир мадҳия ўша халқнинг орзу-умидлари, озодлигининг ер курраси бўйлаб акс садо бериб туришини, улар билан бир қаторда акс садо бериб турган мадҳиямиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатишини” таъкидлаб ўтди.

Ватанимиз мадҳияси янграр экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор.

10.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг